Жаҳон

Покистон ва Афғонистон чегарачилари ўртасида отишма юз берди

Давлат расмийлари бир-бирини провокацияда айбламоқда.

Покистон ва Афғонистон чегарачилари ўртасида отишма юз берди

 

2025 йил 5 декабрь куни кечқурун Чаман чегара пункти яқинида Покистон ва Афғонистон кучлари ўртасида артиллерия ўқлари иштирокида отишма содир бўлди. Покистон ва Афғонистон расмийлари бир-бирини провокацияда айбламоқда. Бу ҳақда Давн газетаси манбаларга таяниб хабар берди.

 

Покистон расмийларига кўра, афғон кучлари томонидан биринчи бўлиб Покистон ҳудудига миномёт отилган. Шу билан бирга, Афғонистон ҳукумати сўзловчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, афғон кучлари Қандаҳор вилоятининг Спин Болдак туманида Покистон зарбаларига жавоб қайтарган.

 

Отишма маҳаллий вақт билан тахминан 22:00 да бошланган ва кечгача давом этган. Уч нафар шахс яраланган ва туман касалхонасига етказилган. Қурбонлар сони ҳақида маълумот берилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил октябрь ойида ҳам Покистон–Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашувлар содир бўлгани қайд этилган. Бу 2021 йилда Кобулда Толибон ҳокимият тепасига келганидан бери энг қонли тўқнашув ҳисобланади. Уларнинг бошланишига Покистон чегара постларига ҳужумлар сабаб бўлган, унга жавобан Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари террорчилик базаларига зарба берган. Можаро томонлари Қатар ва Туркия воситачилигида вақтинчалик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган, ва ушбу келишув амалда қолмоқда.

custom img

Можтабо Хоманаий тез орада оммага кўриниш беради — Эрон ТИВ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.

custom img

АҚШ Гренландиядаги ҳарбий базаларга кириш бўйича Дания билан музокара олиб бормоқда

Ҳозирда Гренландия ҳудудида битта АҚШ ҳарбий базаси фаолият юритмоқда.

custom img

Трамп НАТОдан чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди

АҚШ президенти НАТО иттифоқчилари Эронга қарши операцияда АҚШни қўлламаганини танқид қилди.

custom img

БАА Эрон фуқароларининг мамлакатга кириши ва транзитни таъқиқлади

Чеклов дарҳол кучга кириб, резидент визаси эгалари ҳам қамраб олинди.

custom img

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Табиий офатлар сабаб 476 та уй шикастланган, 290 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган.

custom img

Эрон президенти урушни тўхтатиш шартини маълум қилди

Пезешкиан Европа давлатларини Эронга нисбатан сиёсатини халқаро ҳуқуқ асосида қайта кўриб чиқишга чақирди.

custom img

Эрон урушининг иқтисодиётга таъсири ойлар давомида сезилади — Австралия бош вазири

Австарлия ҳукумати глобал иқтисодий босимлардан аҳолини тўлиқ ҳимоя қила олмаслигини билдирди.

custom img

Россия Украинанинг Луганск вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатганини маълум қилди.

Москва 2022 йил февралида бошланган урушдан буён учинчи бор шундай баёнот бермоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"