Жаҳон

Попкорн, пиёз, салат барги... Ғарбда қатор маҳсулотлар тақчиллиги кузатилмоқда

Бунга нима сабаб бўлгани очиқланди.

Попкорн, пиёз, салат барги... Ғарбда қатор маҳсулотлар тақчиллиги кузатилмоқда

 

Ғарб давлатларида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги кузатилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

 

Экспертларнинг фикрича, бу етказиб бериш занжирларидаги узилишлар билан боғлиқ. Оқибатда қатор давлатларда пиво, Попкорн, пиёз ва бошқа маҳсулотлар тақчиллиги кузатиляпти.

 

"Сўнгги ойларда айрим маҳсулотлар одатдагидан ташқари қиммат ёки топилиши қийин бўлиб қолди. Масалан, Австралиядан келадиган латук салати, Япония пиёзи, ҳатто Германиядан пивонинг нархи ошиб кетди. Бу эса бизнесни муқобил маҳсулотлар қидиришга мажбур қилмоқда. Муаммо асосан маҳсулотлар йўқлиги эмас, глобал етказиб бериш занжирлари туфайли юзага келган. Бунга бир қанча факторлар сабабчи: ноқулай об-ҳаводан тортиб, пандемия ва геосиёсий тарангликкача", — дейилади агентлик хабарида.

 

Масалан, Германияда шиша идишлар етишмовчилиги юзага келган. Улар Украинадан келадиган шиша маҳсулотларидан ишлаб чиқарилган. АҚШда эса попкорн етишмовчилиги кузатилган. Фермерлар маккажўхоридан бошқа сердаромад экинлар етиштиришга ўтиб кетиши хавфи бор.

 

Аввалроқ АҚШ Америка давлатлари билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилигига қарши курашмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди

custom img

АҚШ ва Эрон яна бир-бирига зарба берди

Эрон АҚШ ҳаракатларига жавобан минтақадаги “душман базалари”га ракета ҳужуми уюштирганини билдирди.

custom img

Хоманаий Трамп билан учрашмайди

Теҳрон АҚШ президенти  билан Эрон олий раҳбари ўртасида учрашув ўтказилиши режалаштирилмаганини маълум қилди.

custom img

Санкт-Петербургга дронлар ҳужуми уюштирилди

Губернатор аҳолини эҳтиёткорликка чақириб, мобил интернет узилишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Ўзбекистон Президенти билан учрашув ва кечки овқат сабаб Зеленскийнинг хатини ўқишга улгурмадим — Путин

Россия президенти кеча Зеленскийнинг мурожаати билан танишганини маълум қилиб, бошқа давлатлар музокараларда фақат кафил сифатида иштирок этиши мумкинлигини қайд этди.

custom img

Африкадаги Эбола эпидемияси сўнгги 50 йилдаги энг йирик ўчоқлардан бирига айланди

Конго ва Угандада Эбола билан касалланишнинг 397 та ҳолати тасдиқланган, вирус оқибатида 63 киши вафот этган.

custom img

Эрон АҚШ билан келишув учун 24 миллиард долларлик активларни музлатишдан чиқаришни талаб қилди

Эрон расмийсининг таъкидлашича, Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

custom img

Саҳрои Кабирда 50 га яқин киши сувсизликдан ҳалок бўлди

Чўлда юк машинаси бузилиб қолган. Машинада Қурбон ҳайити муносабати билан Малига борган ва у ердан қайтаётган Нигер фуқаролари бўлган.

custom img

Зеленский билан учрашидан маъно кўрмаяпман — Путин

Путин Зеленскийнинг мактуби айрим жиҳатлари билан қўпол оҳангда ёзилганини ва уни самимий музокара таклифи сифатида қабул қилмаганини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"