Президентимиз спортчиларни Париж Олимпиадасига тайёрлаш бўйича қарор имзолади
Франциянинг Париж шаҳрида 2024 йилда бўлиб ўтадиган 33 ёзги Олимпия ва 17 Паралимпия ўйинларига ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида Президент қарори имзоланди.

Унга кўра, Олимпия ўйинлари бўйича 244 та дастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт турлари бўйича 103 та лицензияни, шу жумладан, 8 та истиқболли Олимпия спорт турлари бўйича (бадминтон, стол тенниси, қояни забт этиш, сув полоси, синхрон сузиш, сувга сакраш, от спорти, триатлон) 31 та дастурда иштирок этиш ва лицензияларни қўлга киритишни, Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт турлари, шу жумладан, бочча, парастол тенниси, паракамондан отиш, паравелоспорт бўйича жами 105 та лицензияни қўлга киритишни назарда тутади.
Жамшидбек Амиров







