1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин 2024 йилги сайловларда қатнашадими?

РФ президентининг матбуот котиби бу масалага ойдинлик киритди.

Путин 2024 йилги сайловларда қатнашадими?

 

Владимир Путинда “сайловолди кайфият” йўқ. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

 

“Йилнинг иккинчи ярмидан биз электорал мавсумга кирамиз. Ҳозирча ҳеч қандай электорал ёки сайловолди кайфият йўқ — Путиннинг иши кўп. Ҳозир у аниқ бу ҳақда ўйламаяпти”, – деган у “Исвестия” газетасига берган интервьюсида.

 

Песковнинг қўшимча қилишича, РФнинг амалдаги раҳбари ҳозирча номзодини қўйиш-қўймаслик ҳақида гапирмади. Шу билан бирга Кремль расмийси “махсус ҳарбий операция”га қарамай, сайловлар ўз вақтида ўтказилишини айтган.

 

2020 йилда Россия конституциясига киритилган ўзгартиришларга кўра, Владимир Путин яна 2 марта ўз номзодини президентликка қўйиши мумкин. Ўша йили ўтказилган референдумда унинг муддатлари “ноллаштирилганди”.

 

21 февраль куни РФ президенти Федерал мажлисга мурожаати пайтида 2024 йилги сайловлар ўз вақтида ўтказилишини эълон қилди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика