1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Путин Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари билан учрашади

Сочидаги учрашув томонлар ўртасидаги кескинликни бартараф этишга қаратилган.

Путин Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари билан учрашади

 

Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашади. 26 ноябрь куни Сочида уч томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, учрашув “2020 йил 9 ноябрь куни Тоғли Қорабоғ можароси зонасида ўт очишни тўхтатиш ва барча ҳарбий ҳаракатлар тўғрисида баёнот имзоланганининг бир йиллиги” муносабати билан ўтказилади.

 

Музокараларда минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича кейинги қадамларни белгилаш режалаштирилмоқда.

 

Маълумот ўрнида: 2020 йил 27 сентябрда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида жанговар ҳаракатлар кучайиб, урушга айланиб кетди. 2020 йил 10 ноябрга келиб Боку, Ереван ва Москва ўртасида уч томонлама келишув имзоланди ва ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди. Уруш якунида Озарбайжон Қорабоғнинг катта қисмида ўз суверенитетини тиклашга муваффақ бўлди.

 

Аввалроқ Озарбайжон ва Арманистон ТИВ раҳбарлари урушдан кейинг муносабатлар масаласини муҳокама қилганди.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика