Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси очилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Хуршид Усмонов, туман прокурори Баҳриддин Баҳодиров, туман ИИБ раҳбари Нодирбек Раҳимов, нуронийлар, туман аҳолиси, тадбиркорлар ҳамда меҳмонлар иштирок этди.

Мазкур замонавий ва кенг қамровли маскан қамашиликлар учун тадбиркор Фурқат Диёров томонидан барпо этилди. Бинода аҳоли учун барча зарур — савдо, хизмат кўрсатиш ва дам олиш имкониятлари яратилган. Жумладан, озиқ-овқат дўконлари, овқатланиш шаҳобчаси, маиший техника дўкони, болалар ўйингоҳлари ва бассейн фаолият кўрсатади.
Қайд этилишича, ушбу комплекснинг барпо этилиши қамашиликларнинг бир қатор эҳтиёжлари учун узоқ масофаларга бориш заруриятини бартараф этди.


