Жаҳон

Украина “Кучли еттилик”дан қурол-яроғ сўрамоқчи

Россия қурол етказиб бериш можарони янада узайтириши ҳақида огоҳлантирди.

Украина “Кучли еттилик”дан қурол-яроғ сўрамоқчи

 

Украина президенти Владимир Зеленский G7 давлатлари етакчиларига Киевга қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтириш илтимоси билан мурожаат қилади. Бу ҳақса “Reuters” нашри ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, “Катта еттилик” етакчилари учрашиб, Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш имкониятларини муҳокама қилади. Бундан ташқари, G7 аъзолари Минск Украина яқинида қўшинларни жойлаштиргани учун Беларусга “огоҳлантириш” бериши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Америка раҳбари ўз ҳамкасбига Киевни барча зарур нарсалар билан, жумладан, илғор ҳаво мудофаа тизимлари билан таъминлашда давом этишга ваъда берди.

 

Россиянинг Украинадаги махсус операцияси фонида Қўшма Штатлар ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Киев режимига тўхтовсиз қурол-яроғлар юбормоқда ва бунинг учун ўнлаб миллиард доллар ажратмоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини бир неча бор таъкидлаган.

 

custom img

Ислоҳотлар бўлмаса, 25 йилдан кейин Европа Иттифоқи йўқ бўлади — Орбан

Венгрия собиқ Бош вазири Европа Иттифоқи ҳозирги ҳолатда ўзини ислоҳ қила олмаётганини айтиб, унинг келажагига шубҳа билдирди.

custom img

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Кремль Тўқаевнинг таклифини амалдаги шароитда амалга ошириб бўлмаслигини билдирди. Россия бу борадаги асосий шарт сифатида ўз мақсадларига эришишни кўрсатди.

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"