Қандаҳордаги "Шариат овози" радиостанцияси “Толибон”лар қўлига ўтди
"Толибон" жангарилари Қандаҳор шаҳридаги радиостанцияни қўлга олди. Бу ҳақда “Associated Press “хабар бермоқда.


Агентликнинг маълум қилишича, толиблар Қандаҳорнинг "Шариат овози" радиостанциясини эгаллаб олгани ҳақида видеолавҳалар тарқатган.
Видеомурожаатда “Толибон” вакили радиостанциянинг барча ходими ўз иш жойида эканини айтган, Қандаҳор аҳолисини ушбу радиостанцияни “Толибон” назорати остига ўтгани билан табриклаган.
Бундан аввал “Толибон” жангарилари Афғонистон шимоли-ғарбида жойлашган Фарёб вилояти маркази Маймана шаҳрига яна ҳужум қилгани ҳақида хабарлар келиб тушган эди.
14 август куни эрталаб жангарилар мамлакат шимоли-ғарбидаги Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳрига ҳам ҳужум қилди.
Насиба Тўхтаева







