Ўзбекистон

Қашқадарёда 200 нафардан ортиқ фуқаронинг уй-жойларига эгалик ҳуқуқлари берилди

Шунингдек, вилоятдаги 24 мингдан ортиқ фуқаролар ва юридик шахсларга кадастр ҳужжатлари топширилди.

Қашқадарёда 200 нафардан ортиқ фуқаронинг уй-жойларига эгалик ҳуқуқлари берилди

 

Қашқадарё вилоятида ер муносабатлари ва кўчмас мулк объектларига оид ҳуқуқий тартиботларни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган мониторинг натижасида 1494 та ҳолатда жами 277,7 гектар ер участкаларида қонунбузарликлар аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ўзбошимчалик билан ер эгаллаган шахсларга ёзма кўрсатмалар юборилиб, 709 та қонунбузарлик жойида бартараф этилди.

 

Шунингдек, 43,4 гектар ер майдонидаги ноқонуний қурилишларни олиб ташлаш ва ерни тиклаш бўйича судларга 660 та даъво аризаси киритилди.

 

Вилоятдаги 24 446 нафар фуқаролар ва юридик шахсларга тегишли ер ва кўчмас мулк объектларига кадастр паспортлари тайёрланиб, давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилди. Бундан ташқари, биринчи ярим йилликда 180,9 гектарни ташкил этувчи 1675 та бўш ер участкалари аниқланиб, “YERELEKTRON” тизимига киритилди. Шундан 1935 та участка 141 гектардан зиёд ҳудудни қамраб олган ҳолда аукцион савдоларига чиқарилди.

 

937-сонли Қонун ижросини таъминлаш доирасида вилоятда 200 нафар кадастр ходими хатлов ишларига жалб этилди. Шу вақтга қадар 36 мингга яқин кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилди. Натижада, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари билан 202 нафар фуқарога уй-жойлар устидан мулк ва ижара ҳуқуқлари расман эътироф этилди.

 

Бу ишлар аҳолининг ер ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, мулк ҳуқуқларини қонунийлаштириш ва эркин иқтисодий муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"