
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, тизимдаги ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига беш дақиқа ичида етиб келган. Қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш билан бир вақтда бинонинг юқори қаватидаги фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳам амалга оширилган.
Бир неча дақиқа ичида 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин соат 09:38да тўлиқ бартараф этилган. ФВВ ходимлари ҳаракатлари натижасида жабрланиш ва ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмагани айтилади.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 квадрат метр майдони зарарланган. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби аниқланмоқда.


