1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қирғиз-ўзбек чегарасида қурол яширилган ўра аниқланди

Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар берди.

Қирғиз-ўзбек чегарасида қурол яширилган ўра аниқланди

 

28 март куни қирғиз-ўзбек чегарасида қурол ва ўқ-дорилар яшириб қўйилган ўра аниқланди, дея хабар қилди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати.

 

️Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида чегара отряди хизмат вазифасини бажариш вақтида чегарадан 600 метр масофада хизмат ити сигнал беради. Чегарачилар водопровод люкининг ичига яширилган, полиэтилен плёнкага ўралган ҳолда арраланган 16 калибрли от милтиғини топишди.

 

Қурол ва ўқ-дорилар Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмасига топширилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика