Ўзбекистон

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида содир бўлган отишма оқибатида Қирғизистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлган

Қирғизистон чегара хизмати маълумотларига кўра, воқеа бугун тушдан кейин содир бўлган.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида содир бўлган отишма оқибатида Қирғизистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлган

 

Қирғизистоннинг бир неча фуқароси отлар ёрдамида контрабанда юкни Ўзбекистонга олиб киришга ҳаракат қилишган. Давлат чегараси чизиғида ўзбек чегарачилари уларни сезиб қолишган. Ҳибсга олишга жараёнида чегара бузувчилар ҳарбийларнинг тўхташ ва таслим бўлиш буйруғига бўйсунмаган, орада жанжал, муштлашув келиб чиққан. 

 

"Ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистонлик чегарачилари қурол ишлатишга мажбур бўлишган, натижада икки фуқаро ўқотар қуролдан ярадор бўлишган ва ҳалок бўлишган. Бошқа ҳуқуқбузарлар Қирғизистон ҳудудига ўтиб, яширинишга муваффақ бўлишди", — дея хабар беради Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондонлиги расмий хабарда.

 

Бу фуқаролар Ўзбекистонда туғилган, Қирғизистоннинг фуқаролигига 2012 йилда қабул қилинганлиги кейинчалик маълум бўлган.

custom img

Мактабларда ўқувчиларнинг сумкалари текширилмоқда: электрон сигареталар топилди

Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланган бўлиб, уларни сақлаганлик учун қонунчиликда жарима белгиланган.

custom img

“Куллиёти Навоий” Ўзбекистонда: нодир мероснинг факсимиле нашри Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилди

Куллиёт таркибида Алишер Навоийнинг 26 та асари жамланган бўлиб, унинг асл нусхаси Истанбул шаҳридаги Топқопи саройи кутубхонасида сақланади.

custom img

Устоз қадрини эслатган “Дарс”: кинотеатрларда қўнғироқ чалинди, энди навбат томошабинларга!

Фильм марказида устоз ва тарбиянинг инсон ҳаётидаги ўрни туради.

custom img

Туризм, авиация ва инвестициялар: Ўзбекистон Туркия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Туркия инвесторлари иштирокида меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, турк меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва авиаташувлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар: қайси ҳолатлар текширилади?

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тасдиқланди.

custom img

Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш чоралари жадаллаштирилади.

custom img

600 млн сўмлик кредит эвазига 12 минг доллар: прокурор ёрдамчиси ушланди

Мансабдор шахс фуқаронинг автомобиль олди-сотдиси масаласини ҳал қилиш ва имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Баландликдан йиқилиш ва қоқшол: Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга қайтарилди

Уларни Ватанга қайтариш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"