Ўзбекистон

Қўпол қонунбузарлик: Зангиотада корхона пластикларни қайта ишлаш ўрнига ёқиб юбораётгани аниқланди

Корхона атмосферага инсон саломатлиги учун ўта хавфли бўлган кансероген моддалар ва заҳарли тутун тарқатиб келган.

Қўпол қонунбузарлик: Зангиотада корхона пластикларни қайта ишлаш ўрнига ёқиб юбораётгани аниқланди

Экорейдлар натижасида чиқинди ёқаётган корхоналар аниқланмоқда.

 

Навбатдаги экологик рейд давомида пластик ва целлофан маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган корхонада қўпол қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

 

Текширув чоғида Зангиота туманидаги ушбу обектда чиқиндиларни белгиланган тартибда қайта ишлаш ўрнига, улар тўғридан тўғри ёқиб юборилаётгани маълум бўлди. Шунингдек, ушбу корхона ҳудудидаги темирчилик устахонасида ҳам турли чиқиндилар мунтазам ёқиб келинган. Оқибатда атмосферага инсон саломатлиги учун ўта хавфли бўлган кансероген моддалар ва заҳарли тутун тарқалиб келган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилмоқда.

 

Давлат аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини устувор деб билмоқда. Ҳавони ифлослантирувчи ва маълум бир гуруҳга фойда келтирувчи ҳеч бир обект жамият манфаатларидан устун бўла олмайди.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"