Жаҳон

Қора денгизда уриб туширилган АҚШ дрони: Америка-Россия тўқнашуви юз берадими?

Кеча Россиянинг CУ-27 қирувчи самолёти АҚШнинг MQ-9 Reaper дрони билан тўқнашгани тўғрисида хабар тарқалди. Кейинчалик бу ҳам Вашингтон, ҳам Москва томонидан тасдиқланди.

Қора денгизда уриб туширилган АҚШ дрони: Америка-Россия тўқнашуви юз берадими?

 

Кеча Россиянинг СУ-27 қирувчи самолёти АҚШнинг MQ-9 Reaper дрони билан тўқнашгани тўғрисида хабар тарқалди. Кейинчалик бу ҳам Вашингтон, ҳам Москва томонидан тасдиқланди.

 

АҚШ томони Россияни учувчисиз қурилмани уриб туширишда айблади. РФ мудофаа вазирлиги ўз навбатида дрон самолёт билан тўқнашмагани ва ўзи қулаб тушганини иддао қилмоқда.

 

Американинг урушни ўрганиш институти (ISW) экспертларининг фикрича, бу икки давлатнинг ҳарбий тўқнашувига олиб келмайди.

 

“Ҳодиса Россия ва АҚШнинг тўғридан-тўғри тўқнашувига олиб борадиган эскалацияга олиб келмайди. Россия куялари ўн йиллар давомида ва турли ҳарбий можароларда АҚШ ва унинг иттифоқчилари самолёт ҳамда кемаларини қўрқитиб келган, бу ҳеч қандай низога олиб бормаган”, – дейилади таҳлилчилар ҳисоботида.

 

ISW хулосасига кўра, икки давлат президентлари бу каби ҳодисаларга қандай муносабат билдиришни ўзлари ҳал қилишади. Байден ҳам, Путин ҳам бир неча Россия-НАТО тўғридан-тўғри тўқнашувидан манфаатдор эмаслигини айтганди.

 

MQ-9 Reaper ҳақида нималар маълум?

 

Американинг Washington Post газетаси Қора денгиз устида уриб туширилган дрон ҳақида айрим маълумотларни эълон қилди:

Бу қурилмалар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан разведка, кузатув, қутқарув ва аниқ зарбалар беришда фойдаланилади. Бундан олдин ундан Ироқ, Афғонистон ва Сурияда ишлатилган;

Дронни масофадан туриб икки киши бошқаради. Улар АҚШнинг 17 штатида жойлашган 20 ҳарбий базадан бирида жойлашган;

MQ-9 Reaper лазердан бошқариладиган 8 та ракета ва 16 та Hellfire ракеталарини олиб юриши мумкин. Унга 5600 литр ёқилғи қуйиш мумкин, дрон 15 километр баландликда уча олади;

2007 йилдан бошлаб General Atomics компанияси ушбу қурилмаларни ишлаб чиқара бошлаган, Америка ҳарбий-ҳаво кучлари 360 та MQ-9 Reaper’га буюртма берган;

Дрон қиймати 30 миллион доллар; узунлиги 11 метр, қанотлари кенглиги 20 метр, 1.7 тонна юк кўтара олади;

 

Учувчисиз қурилма инфрақизил сенсор, камера ва лазерли мўлжалга олиш тизими билан жиҳозланган.

 

Россия дрон қолдиқларини ўрганадими?

 

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби Қора денгизда қулаган дрон “бегона қўлларга тушмаслиги учун ҳамма нарса” қилинаётганини айтди.

 

“Албатта, биздан ташқари яна кимдир унга етиб олишини истамаймиз”, – деган у.

 

Бундан олдин Пентагон расмий вакили Патрик Райдер MQ-9 Reaper Россия ҳарбийлари қўлига тушмаганини маълум қилганди.

 

Кеча РФнинг ҳарбий мавзуга ихтисослашган Телеграм каналларида бир қанча одамларнинг денгиз тубидан дрон олиб чиқаётгани тўғрисида аудиоёзувлар тарқалганди. Аммо бу маълумотлар расман тасдиқланмади.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Қора денгизда уриб туширилган АҚШ дрони: Америка-Россия тўқнашуви юз берадими?