1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Қозоғистон "Мир" карталари орқали пул операцияларига рухсат олди

АҚШ молия вазирлиги бу бўйича тегишли сўров олган.

Қозоғистон "Мир" карталари орқали пул операцияларига рухсат олди

 

Қозоғистон банкларига Россиянинг "Мир" карталари орқали тўловлар ва ўтказмаларни қабул қилишга рухсат берилди

 

"АҚШ Молия вазирлигининг чет эл активларини назорат қилиш бўйича бошқармаси Россиядан Қозоғистонга кўчиб ўтган фуқароларнинг "Мир" карта тизимидан фойдаланишига қаршилик қилмайди", — деб ёзилган идорадан келган мактубда.

 

Аммо Россияга қарши санкцияларни айланиб ўтишга йўл қўймаслик мақсадида барча пул операциялари назорат қилинади.

 

Қозоғистон банклари "Мир" тизимига уланиш ҳақида мустақил қарор қабул қилиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг иккиламчи санкциялари хавфи фонида қатор давлатларда Россиянинг “Мир” карталаридан фойдаланиш тўхтатилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика