Жаҳон

Қозоғистон қўшни давлатларни интернет билан таъминлашни режалаштирмоқда, рўйхатда Ўзбекистон йўқ

2026 йилда интернет-трафикни Тожикистонга, кейинчалик Қирғизистон ва Мўғулистонга узатиш режалаштирилган.

Қозоғистон қўшни давлатларни интернет билан таъминлашни режалаштирмоқда, рўйхатда Ўзбекистон йўқ

 

Қозоғистон қўшни давлатларни сунъий йўлдош интернети орқали улаш режасини эълон қилди. Мамлакат ичида жойлаштирилган Starlink сунъий йўлдош инфратузилмасидан фойдаланиб, минтақавий интернет уланишини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Vlast.kz нашри хабар берди.

 

Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиевнинг маълум қилишича, 2026 йил давомида интернет-трафикни Тожикистонга узатиш режалаштирилган. Кейинги босқичда ушбу имконият Мўғулистон ва Қирғизистонга ҳам тақдим этилиши мумкин.

 

Қайд этилишича, Starlink тизими Қозоғистон ҳудудида қурилган шлюз станциялари орқали қўшни давлатлар учун интернетга уланиш имконини яратади. Бу эса мамлакатнинг минтақавий рақамли марказ сифатидаги ролини кучайтириши кутилмоқда.

 

Шу билан бирга, мамлакат ички рақамли инфратузилмасини кенгайтириш ишлари ҳам давом этмоқда. Жорий йил якунига қадар 1900 та қишлоқ оптик толали интернет билан таъминланади. Келгуси йилда бу кўрсаткич қишлоқ ҳудудларининг 90 фоизидан ошиши режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, барча миллий автомобиль йўллари оптик толали алоқа билан қамраб олинади. Интернет хизматлари темир йўл йўловчи йўналишлари ҳамда маҳаллий авиакомпаниялар рейсларида ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

 

Расмий маълумотларга кўра, 2027 йилга бориб 20 та йирик шаҳарда 5G тармоғи қамрови 60–75 фоизгача етказилади. Шу даврга келиб, мамлакат бўйлаб интернет қамрови 100 фоизга яқинлашиши, тезлик эса сониясига 100 мегабитдан ошиши режалаштирилган.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"