Ўзбекистон

Рақобат қўмитаси ресторан ва кафелерни огоҳлантирди

Маълум бўлишича, айрим ресторан ва кафеларда таомлар нархидан ташқари 10–15 фоиз, баъзан эса 20 фоизгача хизмат ҳақи қўшимча тўлов сифатида ундирилмоқда.

Рақобат қўмитаси ресторан ва кафелерни огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси республикадаги барча турдаги умумий овқатланиш корхоналарини огоҳлантириб чиқди. 

 

Қайд этилишича, Рақобат қўмитасига умумий овқатланиш корхоналари фаолияти бўйича истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларда айрим ресторан ва кафеларда таомлар нархидан ташқари 10–15 фоиз, баъзан эса 20 фоизгача хизмат ҳақи қўшимча тўлов сифатида ундирилаётгани ҳамда аввалдан депозит маблағлар талаб қилинаётгани ҳақида фикрлар билдирилган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори “Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари"га асосан, умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги турларга бўлинади: ресторан, вагон-ресторан, бар, кафе, мавсумий кафе, кафетерий, ошхона, чойхона, буфет ва кичик ошхона.

 

Жумладан, ресторан — ўз номига эга бўлган, истеъмолчиларга мураккаб усулда тайёрланадиган юқори сифатли кулинария ва қандолатчилик маҳсулотларининг кенг ассортиментини ҳамда ичимликларни тақдим этадиган энг қулай умумий овқатланиш корхонаси. Ресторан таомномасига мажбурий тартибда порцияли ва фирма овқатлари киритилади. Хизмат кўрсатиш дам олиш, овқатлар пишириш ва хизмат кўрсатиш билан уйғунлаштирилган ҳолда юқори малакали ошпазлар ва официантлар томонидан амалга оширилади.

 

Бар — тик турган ҳолда истеъмолчиларга ичимликлар ва закускалар билан хизмат кўрсатишни ташкил қилади. Сотиладиган ичимликлар ва маҳсулотлар турларига кўра барлар пиво, вино, коктейль, сут барлари ва бошқа барларга ихтисослашган бўлади.

 

Кафе — истеъмолчиларга турли қайноқ ва совуқ ичимликлар, қандолатчилик, сут маҳсулотлари ҳамда тайёрланиши мураккаб бўлмаган кулинария маҳсулотларини тақдим этади. Сотиладиган маҳсулотлари ёки йўналишига кўра кафелар: ширинликлар, музқаймоқ, сут кафеси, болалар кафеси, ёшлар кафеси ва шу кабиларга ихтисослашган бўлади, уларда ўз ўзига хизмат кўрсатиш ёки официантлар томонидан хизмат кўрсатиш усуллари қўлланилади, кечки вақтларда мусиқий хизмат кўрсатиш ташкил этилиши мумкин.

 

Ошхона — бу истеъмолчиларни нонушталар, тушликлар ва кечки овқатлар билан таъминловчи корхонадир. Уларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули қўлланилади.

 

Буфет — бу истеъмолчиларга чекланган турдаги қайноқ ва салқин ичимликлар, совуқ таомлар ва закускалар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, шунингдек осон тайёрланадиган иссиқ ва ширин таомлар билан жадал хизмат кўрсатишга мўлжалланган корхонадир. Унда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ёки официантлар томонидан хизмат кўрсатиш қўлланилади.

 

Кичик ошхона — бу истеъмолчиларга осон тайёрланадиган таомлар ва закускалар, қайноқ ва салқин ичимликлар билан жадал хизмат кўрсатишни ташкил этувчи корхонадир. Сотиладиган маҳсулотлар турига кўра кичик ошхоналар қуйидагиларга ихтисослашган бўлиши мумкин: кабобхона, сомсахона, ва бошқа шу кабилар. 

 

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 19 ва 21-моддаларига асосан истеъмолчи товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш, уларни эркин танлаш ҳамда сифатли бўлишига талаб қилишга ҳақли.

 

Ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.

 

Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

 

“Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларини қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга йўл қўймасликлари, яъни умумий овқатланиш корхоналари турларидан келиб чиқиб истеъмолчиларнинг ўз-ўзига хизмат қилиш имкониятини яратиш, таомлар нархи, хизмат кўрсатиш тартиби ва улар билан боғлиқ шартлар, шу жумладан официант хизмати учун ҳақ миқдори ҳақидаги маълумотлар билан ўз вақтида тўлиқ таништириб ўтишлари лозимлиги борасида огоҳлантиради”, дейилади хабарда.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"