Ўзбекистон

Хонанда Равшан Намозовга моддий ёрдам эмас, фақат қон керак

Шунингдек, унинг қон гуруҳи "универсал" эмас.

Хонанда Равшан Намозовга моддий ёрдам эмас, фақат қон керак

 

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозовнинг гематология шифохонасида даволанаётгани, унга шошилинч қон кераклиги, саломатлиги жиддий хавф остида экани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Zamon.uz мухбири санъаткор даволанаётган шифохонага борди. 

 

Гематология бўлими шифокорларининг айтишича, беморнинг аҳволи қониқарли эмас. Унга фақат қон керак. 

 

— Беморга ҳеч қандай молиявий ёрдам керак эмас. Ҳар қандай қон гуруҳи бўлишидан қатъий назар бизга донорлар керак, — дейди беморнинг шифокори. 

 

Тармоқларда тарқалган хабарда ҳам исталган қон гуруҳи керак дейилганди. Шифокор ҳам бу маълумотни тасдиқлади. Шунингдек, Равшан Намозовнинг қон гуруҳи 3+ эканини айтди. Қизиғи, бу турдаги қон гуруҳига исталган эмас, фақат учинчи ва биринчи қон гуруҳи тўғри келади. “Барча турдаги қон гуруҳи” қабилидаги эълонларга нима сабаб бўлгани эса ноаниқ.

 

Биз хонанданинг аёли боғландик. 

 

— Аввалдан қон билан боғлиқ касалликлари бор. Турмуш ўртоғим 2 ойдан буён даволаняптилар. Ҳеч қандай моддий ёрдам сўраганимиз йўқ. Бизга фақат донорлар керак. Хабар тарқалганидан сўнг кўпчилик телефон қилиб ҳол-аҳвол сўради. Санъаткорлар, ўзларининг шогирдлари ва мухлислари қон ҳам топширди. Лекин ижтимоий тармоқлардаги хабарлар биздан тарқамаган. Ким, нима учун, қандай мақсадда моддий ёрдам ва исталган қон гуруҳи кераклиги ҳақида хабар тарқатгани ҳам бизга қоронғу. Ҳатто ўлди, деб гап тарқатишди. Менга ҳам телефон қилиб шу ҳақида сўрашди. Равшан акани аҳволи ҳозир анча яхши. Савоб учун қон бериш истаги борлар бориб, қон топширса бўлади.

 

Санъаткор ўз ижоди билан мухлислари ва халқ меҳрини қозона олган. Шу сабаб, яхшилик қилувчилар топилган. Афсуски, бу каби вазиятдан унумли фойдаланадиган устаси фаранглар ҳам орамизда йўқ эмас. Тарқатилаётган ахборот қандай бўлишидан қатъи назар у яхшиликка хизмат қилиши керак.

 

Юлдуз Рустамова 

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

custom img

Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда ва пора беришда айбланиб, ҳибсга олинди

Блогер самарқандлик  фуқаронинг бошқа шахс билан молиявий масаласини ҳал қилиб бериш эвазига пул олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"