Жаҳон

Россия 2025 йилда 2,5 мингдан ортиқ украиналик тинч аҳолини ўлдирган

2025 йилда ҳужжатлаштирилган тинч аҳоли қурбонлари сони 2024 йилга нисбатан 31 фоизга, 2023 йилга нисбатан эса 70 фоизга кўп бўлган.

Россия 2025 йилда 2,5 мингдан ортиқ украиналик тинч аҳолини ўлдирган

 

Россия томонидан 2022 йилда Укарианаг қарши тўлиқ миқёсда уруш бошланганидан буён 2025 йил укарианлик тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди. Ўтган йил давомида 2 500 дан орти тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу ҳақда СНН хабар қилди.

 

БМТнинг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинг миссияси маълум қилишича, 2025 йилда можарога алоқадор зўравонликлар оқибатида 2 514 нафар тинч аҳоли ўлдирилган, 12 142 киши жароҳатланган. Қурбонларнинг деярли барчаси Россия томонидан Украина назоратидаги ҳудудларга қилинган ҳужумлар натижасида ҳалок бўлган ёки жароҳат олган.

 

БМТнинг 12 январда эълон қилган янги ҳисоботида аниқ қайд этилишича, Украинада хавфсиз ҳудуд қолмаган: ҳалок бўлган ёки яраланган тинч аҳолининг учдан бир қисмидан кўпроғи фронт чизиғидан анча узоқ жойларда Россия ҳужумларига учраган.

 

2025 йилда Россия Украина шаҳарларига қарши ҳаво ҳужумлари кампаниясини кескин кучайтирган, дрон ва ракеталар ёрдамида кенг кўламли зарбалар бериб, мунтазам равишда тинч аҳолини ваҳимага солиб келган.

 

Пайшанба, 8 январга ўтар кечаси Россия зарбалари Киев ва Украинанинг марказий ҳудудларидаги турар жой биноларини нишонга олди. Совуқ ҳаво шароитида ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолди.

 

Россия Ғарбий Украинага ўзининг энг илғор қуролларидан бири — «Орешник» баллистик ракетаси билан зарба берди.

 

Биргина ўтган ҳафта Россия бир кечада 242 та дрон, 14 та баллистик ракета ва 22 та қанотли ракета учириб, бир нечта шаҳарларни нишонга олди. Ҳужумлар асосан фуқаролик энергетика инфратузилмасига қаратилган бўлиб, натижада юз минглаб украиналиклар электр ва иссиқлик таъминотисиз қолган.

 

“Бу ўсиш нафақат фронт чизиғидаги жангларнинг кучайиши, балки узоқ масофага зарба берувчи қуроллардан фойдаланишнинг кенгайгани билан ҳам боғлиқ. Бу эса бутун мамлакат бўйлаб тинч аҳолининг хавф остида қолишига олиб келди”, — деди Украинадаги БМТ мониторинг миссияси раҳбари Даниелле Белл.

 

БМТга кўра, энг қонли ҳужумлардан бири 19 ноябрь куни Ғарбий Украинадаги Тернопил шаҳрида содир бўлган. Ушбу зарба оқибатида камида 38 нафар тинч аҳоли, жумладан саккиз нафар бола ҳалок бўлган, яна 99 киши, жумладан 17 нафар бола жароҳатланган. Маълумотларга кўра, 10 та оила икки ёки ундан ортиқ яқин аъзосини йўқотган.

 

БМТ тасдиқланган маълумотларига кўра, Россия 2022 йил февралида урушни бошлаганидан бери камида 14 900 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

 

Шу билан бирга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аввал ҳам таъкидлаганидек, ҳақиқий қурбонлар сони бундан анча юқори бўлиши мумкин, чунки кўплаб ҳолатлар ҳали тасдиқланмоқда. БМТ босиб олинган ҳудудларга кира олмайди ва фронт яқинидаги ҳудудларга кириш имконияти ҳам чекланган.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"