Жаҳон

Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи

Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин

Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи

Россия ҳукумати биржа савдоларида нархлар ошиши сабабли бензин экспортини қисқартиришни кўриб чиқмоқда. Таъминотнинг чекланиши Россиядан тўрт ой ичида 327,8 миллион литр бензинни ҳар литри учун 4579 сўмдан импорт қилган Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Россия энергетика вазири Николай Шулгинов маълум қилди.

 

Reuters агентлиги яқинда танқисликнинг олдини олиш учун Россия ҳукумати экспортга тақиқ қўйиш ва товар биржасида бензинни мажбурий сотиш ҳажмини ошириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган. Бироқ вазирнинг айтишича, фақат экспортни қисқартириш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг қўшимча қилишича, Энергетика вазирлиги тез орада ёқилғи бозоридаги вазиятни баҳолайди ва бензин ва дизель ёнилғиси экспортини чеклаш бўйича таклифлар киритади.

 

«Биз ’тақиқ‘ сўзини ишлатмаяпмиз, балки чекловлар ҳақида гапиряпмиз. Энергетика вазирлиги компанияларимизга етказиб беришни кўпайтириш ва экспортни камайтириш бўйича тавсиялар беради, лекин тақиқ эмас. Чакана нархлар ҳозирда барқарор ва биз ёнилғи қуйиш шохобчаларининг ялпи маржаси юқори даражада қолаётганини кўриб турибмиз, шунинг учун чакана савдода бундай ўзгариш бўлиши кутилмаяпти», — деди Шульгинов. 

 

Бундан ташқари,«РБК» хабарига кўра, Россияда биржа савдоларида бензин нархи бир неча ойдан бери ошиб бормоқда. Май ойида Россиянинг Европа қисмида Аи-95 бензинининг биржа нархи бир неча марта рекордларни янгилади. Охирги тарихий рекорд 17 май куни бир тонна учун 61 409 рубль (768 доллар) ўрнатилди. Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг нашрга маълум қилишича, Аи-95 биржа нархларининг ошиши чакана савдода бензин нархига жиддий таъсир кўрсатмайди: нефтни қайта ишлаш заводидаги таъмирлаш мавсуми олдидан ёнилғи захиралари яратилган.

 

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.