Украинанинг расмий манбалари ва инсон ҳуқуқлари экспертларига кўра, Россия томонидан ишғол қилинган ҳудудлардан ўғирланган болаларнинг бир қисми Шимолий Кореяга жўнатилган. Хусусан, Донетск вилоятидан 12 ёшли Миша ва Қримнинг Симферопол шаҳридан 16 ёшли Лиза 9000 километр узоқликдаги Сонгдовон лагерига юборилган.
Экспертлар таъкидича, болалар ушбу лагерда махсус ҳарбий ва идеологик тайёргарликка жалб қилинган. Шунингдек, улар тарихий воқеаларни ўзгартирилган талқин асосида ўрганишга мажбурланган.
Киев манбаларига кўра, Россиянинг босқини бошланганидан бери 19 500 дан ортиқ бола ўғирланган бўлиб, ҳозиргача уларнинг атиги 1800 га яқини қайтарилган. Болалар ёшига қараб, 8 ойликдан 17 ёшгача бўлганлар ҳам назорат остида ва уларнинг она тилида гапиришга тақиқ қўйилган.
Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Белова аввалроқ Россия 2022 йилнинг февралидан 2023 йилнинг июлига қадар 700 минг украиналик болани “қабул қилганини” маълум қилганди.
АҚШ Конгресси қуйи қўмитаси олдида гувоҳлик берар экан, Европа Иттифоқи гуманитар тадқиқотлар лабораторияси (HRL) ижрочи директори Натаниел Раймонд, унинг гуруҳи тадқиқотига кўра, қўлга олинган пайтдаги ёши 8 ойдан 17 ёшгача бўлган камида 35 минг украиналик бола вақтинча ёки доимий равишда Россия васийлиги остида эканлигини айтди.


