1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россия ҳудудига яна дрон зарбалари берилди

Воронеж вилоятида эвакуация бошланди.

Россия ҳудудига яна дрон зарбалари берилди

Ростов вилоятига 28 августга ўтар кечаси дронлар ҳужуми уюштирилди. Вилоят губернатори Василий Голубев минтақа осмонида тўртта дрон уриб туширилганини ёзди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

 

Айни пайтда Ижтимоий тармоқларда Каменск-Шахтинский яқинидаги нефт базасида бир нечта ёқилғи баклари ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, маҳаллий аҳоли ёнғин бошланишидан олдин дронларнинг характерли овози ва портлаш товушини эшитган. 

 

Кеча тунда Брянск вилояти раҳбари Александр Богомаз Курковичи қишлоғига учувчисиз самолёт ҳужуми содир этилгани ва уч киши жароҳатлангани ҳақида хабар берганди. Воронеж вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари самолёт типидаги учувчисиз қурилмани уриб туширган.

 

Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Воронеж вилоятида 8 та, Ростов вилоятида эса яна 4 та дронни уриб туширганини маълум қилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика