1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия вилоятларининг бирида мигрантларга мактаб ва боғчаларда ишлаш тақиқланади

Чекловлар 2026 йилдан бошлаб кучга киради.

Россия вилоятларининг бирида мигрантларга мактаб ва боғчаларда ишлаш тақиқланади

 

Россиянинг Тюмен вилоятида мигрантларнинг таълим муассасаларида фаолият юритишига чеклов жорий этилади. Тегишли қарор вилоят губернатори Александр Мур томонидан имзоланди деб хабар берди ТАСС.

 

Расмий маълумотларга кўра, мазкур чекловлар 2026 йилдан бошлаб кучга киради. Унга мувофиқ, мигрантларга болалар боғчалари, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, шунингдек, бошланғич, умумий ва ўрта таълим ташкилотларида ишлаш тақиқланади.

 

Бундан ташқари, иш берувчиларга мигрантларни бир қатор бошқа соҳаларга жалб этиш ҳам чекланади. Хусусан, болалар овқатлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ихтисослаштирилган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси, шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчи ташиш хизматлари, такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш ҳамда юк ташиш билан боғлиқ транспорт хизматларида мигрантлар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади.

 

Мазкур қарор ҳудудда меҳнат бозорини тартибга солиш, ижтимоий соҳаларда хавфсизлик ва назоратни кучайтиришга қаратилгани таъкидланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика