1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда бакалавриат ва магистратура бекор қилинади

2026–2027 ўқув йилидан бошлаб янги олий таълим модели — асосий ва ихтисослаштирилган таълим даражалари жорий этилади.

Россияда бакалавриат ва магистратура бекор қилинади

 

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Россиядаги яна 11 та олий таълим муассасаси янги олий таълим тизими бўйича фаолият бошлайди. Бу ҳақда “Российская газета” Давлат думаси депутати Ксения Горячевага таяниб хабар берди.

 

Янги моделга кўра, бакалавриат ва магистратура босқичлари бекор қилиниб, уларнинг ўрнига асосий ва ихтисослаштирилган олий таълим даражалари жорий этилади. Асосий даражада ўқиш муддати танланган мутахассисликка қараб 4 йилдан 6 йилгача, ихтисослаштирилган таълим эса 1 йилдан 3 йилгача давом этади. Аспирантура эса касбий таълимнинг алоҳида босқичи сифатида сақлаб қолинади.

 

Депутатнинг таъкидлашича, муҳим янгиликлардан бири бепул таълим имкониятларининг кенгайтирилиши ҳисобланади. Эндиликда ихтисослаштирилган таълим дастурларини тугатган битирувчилар давлат гранти асосидаги ихтисослаштирилган ўринларга ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга бўлади. Аввал бу имконият сезиларли даражада чекланган эди.

 

Янги тизимга ўтиш босқичма-босқич амалга оширилади. Болония таълим моделидан воз кечиш масаласи 2022 йилда муҳокамага қўйилган бўлиб, шундан сўнг ислоҳотлар режаси ишлаб чиқилган. Мазкур моделнинг синов босқичи олтита университетда якунланган ва эндиликда тажрибани кенгайтириш режалаштирилмоқда.

 

Янги таълим тизими, айниқса, муҳандислик, техника ва фан талаб қиладиган соҳалар учун муҳим экани қайд этилди. Амалдаги талабалар ўқишни аввал танлаган дастурлари асосида якунлайди. Ўзгаришлар 2026–2027 ўқув йилидан бошлаб янги абитуриентларга татбиқ этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика