Жаҳон

Россияда мигрантлар учун иш турлари бўйича чекловлар кучайтирилди

Янги чекловлар транспорт, савдо, таълим ва курьерлик соҳаларини қамраб олади.

Россияда мигрантлар учун иш турлари бўйича чекловлар кучайтирилди

 

Россиянинг Самара вилоятида мигрантлар учун фаолият турлари бўйича чекловлар кучайтирилди. Вилоят губернатори Вячеслав Федоришчев имзолаган фармонга мувофиқ, 2026 йилда патент асосида ишлаётган хорижий фуқароларнинг айрим соҳаларда фаолият юритиши уч ой муддатга тақиқланади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

 

Фармонда таъкидланишича, қарор вилоятда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган. Ҳужжатга кўра, Самара вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига айрим иқтисодий йўналишларда хорижий фуқароларни ишга жалб этиш тақиқланади.

 

Хусусан, мигрантларга курьерлик, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида ишлаш, шунингдек, сотувчи сифатида фаолият юритиш чекланади. Бундан ташқари, шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида мунтазам йўловчи ташиш, шунингдек, шаҳарлараро автобусларни бошқариш ҳам хорижий ишчилар учун тақиқланади.

 

Чекловлар таълим соҳасига ҳам тааллуқли бўлиб, мигрантлар мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ишлаши, болаларга таълим бериши ёки тарбиячи сифатида фаолият юритиши мумкин эмас.

 

Шунингдек, хорижий фуқароларга ходимларни ёллаш, ишга жойлаштириш билан боғлиқ фаолият, маълумотлар ва маълумотлар базаларини қайта ишлаш ҳамда жойлаштириш соҳаларида ишлаш тақиқланади.

 

Натижада Самара вилоятида мигрантларнинг ишлаши тақиқланган фаолият турлари рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилди.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"