1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Россияда ўғил онасини ёқиб юборди

10:29 / 16.03.2025

312

Россияда ўғил онасини ёқиб юборди

Россияда ўғил онасини ёқиб юборди

Бунга онасининг пул бермагани сабаб бўлган.

 

Россиянинг Калуга вилояти, Боровск шаҳрида ўғил онасининг уйига ўт қўйди. Маҳаллий журналист Эвгений Серкиннинг Телеграм-каналида берилган хабарга кўра, у аёлга бензин сепиб, телефонини тортиб олган.

 

Фожиа 16 мартга ўтар кечаси содир бўлиб, воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар 60 ёшли аёлни ёнаётган уйдан қутқариб қолишган. Жабрланувчи танасининг 90 фоизи куйиши натижасида оғир аҳволда Калуга касалхонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, уйга ўт қўйишда аёлнинг ўғли айбдор бўлиши мумкин. У онасидан пул сўраган, бироқ рад жавоби олгач, унга ва хоналарига бензин сепиб, ёнғин чиқарган.

 

Гумонланувчининг ҳибсга олингани ёки йўқлиги ҳозирча номаълум. Расмийлар ушбу ҳодиса бўйича тергов олиб бормоқда. Маҳаллий аҳоли эса бундай шафқатсизликдан даҳшатга тушган, қўшнилар аёлнинг фарзанди билан олдин ҳам муаммолари бўлгани ҳақида гапирмоқда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика