1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Россияга қарши санкцияларнинг 10-пакетига нималар киради ?

Евроиттифоқ янги чекловларни тайёрламоқда

Россияга қарши санкцияларнинг 10-пакетига нималар киради ?

 

Европа Иттифоқи санкцияларининг ўнинчи тўплами Россиянинг тўртта банкига, жумладан, энг йирик хусусий «Альфа» банкига ҳам таъсир қилиши мумкин.

 

Шунингдек, таклиф этилаётган чекловлар қаторида РФ фуқароларининг Европа Иттифоқининг муҳим инфратузилма компаниялари директорлар кенгашларида иштирок этишини тақиқлаш ҳам бор.

 

Санкциялар пакетига 130 та ташкилот ва шахслар, жумладан, Россия расмийлари, ҳарбий раҳбарлар, Украинага қарши уруш ёки «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясига алоқадор бошқа мамлакатлардаги компаниялар ва жисмоний шахслар кириши мумкин.

 

ЕИ, шунингдек, Москвага бир қатор товарлар, жумладан юк машиналари, бошқа оғир транспорт воситалари ва қурилиш соҳасида қўлланиладиган машиналарни экспорт қилишни тақиқламоқчи.

 

Санкцияларнинг ўнинчи пакети Россия қурол ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкин бўлган электрон қисмларга қўшимча экспорт тақиқларини ҳам ўз ичига олади.

 

Янги чекловлар пакети 15 февраль куни Европа Иттифоқида муҳокама қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика