Жаҳон

Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакетидан нималар ўрин олган?

Чекловлар чоршанба куни қабул қилиниши кутилмоқда.

Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакетидан нималар ўрин олган?

 

Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакети қайси соҳалар ва шахсларни қамраб олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Reuters  хабар берди.

 

Янги чекловлар остида Россиядаги “Тунги бўрилар” мотоклуби ва унинг раҳбарияти тушган. Хусусан, ушбу жамият президенти Александр Залдастанов ва унинг уч ўринбосарлари “қора рўйхат”дан ўрин олган.

 

“Сбербанк”ка қарши санкциялар хам кучайтирилган. Ғарб давлатларида унинг барча активлари бутунлай музлатилади. Бундан ташқари, банк бу ҳудудда молиявий операцияларнинг катта қисмини амалга ошира олмайди. Бу фақатгина озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги минерал ўғитлари соҳасидаги амалиётларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Умумий ҳисобда санкцияларнинг янги пакетига РФнинг 8 нафар юридик ва 47 нафар жисмоний шахслари ўрин олган. Улар орасида Москва мэри Сергей Собянин, актёрлар Сергей Безруков ва Владимир Машков, "Ростех" корпорацияси раҳбари Сергей Чемезовлар бор.

 

Reuters маълумотларига кўра, чекловлар чоршанба куни тасдиқланади.

 

Аввалроқ Венгрия Россияга қарши санкция жорий этишни тўхтатишга чақирганди.

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

custom img

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

custom img

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон уруш давомида заифлашган ҳаво мудофаасини тиклаш мақсадида Хитойдан юзлаб кўчма зенит-ракета мажмуаларини қабул қилиш арафасида.

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

custom img

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"