Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович тайинланди.
Хусусан, Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Маълумот учун: Б.Исломов шу вақтгача Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланиши кутилаётгани ҳамда Навоий вилояти ҳокими ишдан кетган ва энди навбат туман ҳокимларига келгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


