Самарқандда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди
У ўзини 8-қаватдан ташлаб юборган.

Самарқандда 14 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан пастга ташлаб жонига қасд қилди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 13 январь куни соат 17:30 атрофида Самарқанд вилояти Саховат МФЙда яшаган 29-мактабнинг 8-синф ўқувчиси кўп қаватли турар жой биносининг деразасидан ўзини ташлаб жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси ҳамда масъул идораларга хизмат текшируви тайинланган.







