Ўзбекистон

Самарқандда беш киши ароқдан заҳарланиб вафот этди

Қўлбола ароқ сотган шахсга жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда беш киши ароқдан заҳарланиб вафот этди

Самарқандда ароқдан заҳарланиш оқибатида 5 нафар эркак вафот этди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимлик маҳсулотларини сотган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Вафот этган шахслар шаҳарнинг турли маҳаллаларида яшовчи 63, 50, 72, 39 ва 56 ёшдаги эркаклар бўлиб, тўрт нафари ўз яшаш хонадонида, яна бири шифохонада 11 январь куни вафот этган. Аксарияти спиртли ичимликка ружу қуйган шахслар бўлган.

 

Марҳумларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт ҳамда кимёвий экспертизалар тайинланган.

custom img

Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган 2,1 млрд сўмлик олтин қуймалар тўхтатиб қолинди

Олтин қуймаларни машинанинг кузов қисмига яшириб, олиб ўтишмоқчи бўлган.

custom img

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Қайтарилганларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.

custom img

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"