1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда такрор жиноят содир этган наркосавдогар қўлга олинди

Наркотик модда Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилгани аниқланган.

Самарқандда такрор жиноят содир этган наркосавдогар қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

 

Олдиндан кузатувга олинган, Ургут туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган, илгари гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун судланган шахс 993 грамм «опий» моддасини шартли харидорга 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

 

Текширувда аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

 

Ҳозирда шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ҳамда 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Қайд этилишича, мазкур моддалар бўйича 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика