Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида 1992 йилда туғилган аёл шифокорлар томонидан берилган укол натижасида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича Хаёт Шамсутдинов муносабат билдирди ва марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Ҳозирда марҳумга суд-тиббииёт экспертизаси тайинланган. Текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва ҳолисона ўтказилиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши айтилмоқда.


