1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси “Барселона”ни сотиб олиши мумкин

У футбол клубини сотиб олиш учун 10 миллиард евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси “Барселона”ни сотиб олиши мумкин

 

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Испаниянинг “Барселона” футбол клубини сотиб олиш бўйича йирик таклиф билан чиқиши мумкин.

 

Журналист Франсуа Галлардонинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, валиаҳд шаҳзода клубни харид қилиш учун 10 миллиард евро миқдорида таклиф киритишни режалаштирмоқда деб хабар берди Oxu.Az нашри.

 

Хабарларга кўра, “Барселона” клубини бошқарувчи раҳбарият аъзолари мазкур олди-сотди битимини маъқулламаслиги ва жараённи тўхтатиб қўйиши мумкин.

 

Гоал нашрининг ёзишича, Саудия Арабистонининг Давлат инвестиция жамғармаси клубнинг айрим тижорат бўлинмаларига инвестиция киритиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

 

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Каталония клубининг умумий қарздорлиги 2,5 миллиард еврони ташкил этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика