Ўзбекистон

Сенат аъзолари жами 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилади

Бунда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сенатор сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши белгиланмоқда.

Сенат аъзолари жами 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилади

 

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилади. Бунда Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда. 2023 йилнинг апрель ойида умумхалқ референдуми орқали Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинди. Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг конституциявий асослари мустаҳкамланди.

 

Асосий қонунда муҳрланган устувор мақсад ва вазифаларни амалга ошириш юзасидан Олий Мажлис палаталари томонидан ўз фаолиятини тартибга солувчи қонунлар янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун шу мақсадга қаратилган.

 

Қонун билан парламент палаталарининг фаолиятидаги параллелликни ва бир-бирини такрорловчи ваколатлар аниқлаштирилмоқда. Сенат аъзолари жами 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилмоқда. Бунда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сенатор сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши белгиланмоқда. Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилади. Бунда Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда.

 

Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати киритилмоқда. Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилиши, Сенатнинг янги таркиби эса, 1 ой мобайнида шакллантирилиши назарда тутилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат – 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиши мумкинлиги ҳамда парламент текширувини ўтказиш Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида тузиладиган биргаликдаги махсус комиссияси томонидан ўтказиши белгиланмоқда.

 

Қонуннинг қабул қилиниши умумхалқ референдумида қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциянинг нормаларини амалга оширишга, шунингдек, қонунлар қоидаларини Конституцияга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Лойиҳа доирасида электр ва газ харажатлари учун компенсация мезонларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда электр энергияси истеъмол меъёрини ошириш ҳам назарда тутилган.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.