Чемпионлар лигасининг янги мавсуми бугундан старт олади. Мусобақа бошланишидан аввал "Опта" суперкомпютери ғалаба учун асосий даъвогарлар номини эълон қилди.
6-ўрин - "Барселона"
Каталонияликларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 5,2% ва финалга чиқиш эҳтимоли 11,8%. Ярим финалга чиқиш имконияти эса 25,4 фоизни ташкил этди.
5-ўрин - "Байер"
Леверкузен клуби чемпионлик учун 5,4% ва финалга чиқиш имконияти 11,1%. Ярим финалда иштирок этиш эҳтимоли 23,9%, чорак финалда қатнашиши эса 44,4% га баҳоланган.
4-ўрин - "Арсенал"
"Канонирлар"нинг кубокни қўлга киритиш имконияти 6,3% ва финалда ўйнаш имконияти 13,2%. Ярим финал учун 25,3%, чорак финал учун эса 46,2% имкониятга эга.
3-ўрин – "Интер"
"Нерадзуррилар"нинг мусобақада ғалаба қозониш имконияти 10,9%, финал ўйинига йўлланма олиш имконияти эса 21,2%. Ярим финалга чиқиш эҳтимоли 36,7%, чорак финалга чиқиш кўрсаткичи эса 58,6%ни ташкил этди.
2-ўрин - "Реал Мадрид"
Мадридликлар чемпионликни қўлга киритиш учун 18,2% ва финалда ўйнаш учун 31,6% имкониятга эга деб топилди. Ярим финалга чиқиш имконияти 48,9 фоиз, чорак финалда эса 69,8 фоиз экани маълум қилинди.
1-ўрин - "Ман Сити"
"Шаҳарликлар"нинг ғалаба қозониш имконияти 25,3%, финалга чиқиш имконияти эса 39,9%. Ярим финалда ўйнаш эҳтимоли 55% экани қайд этилди.


