Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

Суҳбатда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

 

Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Суҳбат аввалида етакчилар Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан бир-бирларини дилдан қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирдилар. Халқ Маслаҳати Раиси Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг ҳам самимий табрикларини етказди.

 

Ўтган йилларда Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончдек эзгу анъаналарга таянган ҳолда жадал ривожланиб боргани ва бугунги кунда стратегик шерикликдек юксак даражага кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

 

Ушбу қутлуғ кунда азалдан яқин қардошлик ришталаридан келиб чиқиб ва ўзаро ҳурмат белгиси сифатида мамлакатлар ўртасида дўстона ёрдам алмашилди – Туркманистондан суюлтирилган газ партияси етказилди, ўз навбатида Ўзбекистондан қўшни мамлакатга замонавий тез ёрдам машиналари жўнатилди.

 

Бундан ташқари, куни кеча икки мамлакат пойтахтларида кенг жамоатчилик, миллий диаспоралар ва дипломатик корпус вакиллари иштирокида тантанали тадбир ва концертлар бўлиб ўтди.

 

Товар айирбошлашнинг ўсаётгани ҳамда “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини барпо этиш бўйича биргаликдаги ишлар бошлангани мамнуният билан қайд этилди. Транспорт, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

 

Сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, қўшма сув хўжалиги комиссияси доирасида самарали ҳамкорлик давом этмоқда.

 

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида, шу жумладан, ҳудудлар даражасида таълим ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари фаол рўёбга чиқарилмоқда.

 

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва минтақавий аҳамиятга эга стратегик лойиҳаларни биргаликда илгари суриш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

 

Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

 

custom img

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди

Бухорода фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали хайрия маблағлари йиғиб, уларни экстремистик фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтиргани фош этилди.

custom img

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими олган порасини қайтараётган пайтда ушланди

Ходим хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича ижобий хулоса беришни ваъда қилиб, 6,5 миллион сўм олган.

custom img

Ўзбекистон ҳудудидаги гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди