1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

Давлат раҳбари форумнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

 

Қайд этилишича, тадбирда ЕТТБ президенти Одил-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масасугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург ҳам қатнашади.

 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда "BBC World News" халқаро телеканалида янгиликлар бошловчиси сифатида танилган, ҳозирда эса Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори лавозимида фаолият юритаётган Жонатан Чарлз модераторлик қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 март куни давлат раҳбари Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика