Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев етти мамлакат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Президент янги тайинланган элчиларни табриклаб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев етти мамлакат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

27 ноябрь куни Ўзбекистонга янги тайинланган бир қатор давлатларнинг фавқулодда ва мухтор элчилари ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев Грециядан Параскеви Тсевелеки, Индонезиядан Сити Руҳайни Дзҳуҳаятин, Латвия элчиси Гиртс Яунзем, Франциядан Валид Фук, Россиядан Алексей Эркҳов, Япониядан Кендзи Ҳирата ва Тожикистондан Насриддин Исматулло топширган ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

 

Давлат раҳбари элчиларни самимий табриклаб, ҳозирги беқарор глобал шароитда дипломатлар фаолияти янада муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.

 

Унинг сўзларига кўра, элчилар юртимизда бўлган қисқа вақт давомида Ўзбекистоннинг жадал ривожланиш суръатлари ва мамлакатнинг халқаро дипломатиядаги нуфузи тобора ошиб бораётганига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлмоқда.

 

Шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда нуфузли халқаро тадбирлар — Тошкент халқаро инвестиция форуми, Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси, “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” биринчи саммити, Халқаро иқлим форуми ва ЮНEСКО Бош конференциясининг тарихий сессияси муваффақиятли ўтказилгани таъкидлаб ўтилди.

 

Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан сўнгги йилларда 13 та резолюция қабул қилингани ҳам алоҳида эслатилди.

 

Президент мамлакатнинг Глобал барқарор ривожланиш мақсадлари индексида 19 поғона юқорилагани, сўнгги саккиз йилда иқтисодиёт икки баравардан кўпроққа ошгани ва камбағаллик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизга камайгани ҳақида маълумот берди.

 

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, элчилар вакиллик қилаётган давлатларнинг Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини қўллаб-қувватлаётганидан миннатдорлик билдирди.

 

Маросим якунида давлат раҳбари янги элчиларга фаолиятларида катта муваффақиятлар тилаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд барча имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди. Шу билан бирга, ҳудудлар ва хусусий сектор билан фаол ишлашни тавсия этди.

 

Хорижий дипломатлар эса илиқ қабул ва яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"