Ўзбекистон

“Шикояти йўқ” — Колонияда Мубашшир Аҳмад аҳволи ўрганилди

Омбудсманга кўра, жазо муддатини ўтаётган Алишер Турсунов муассасада тиббий ёрдам кўрсатилишидан шикояти йўқлигини, ўз хоҳишига кўра меҳнатга жалб этилганини айтган.

“Шикояти йўқ” — Колонияда Мубашшир Аҳмад аҳволи ўрганилди

 

Аввалроқ Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний блогер Алишер Турсуновнинг ҳимоя жамоаси унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар сабаб жазони ижро этиш колониясидан озод этилишини талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асосида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятдаги 5-сонли жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

 

Мониторинг доирасида ушбу муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкум A.T. (Мубашшир Аҳмад)нинг соғлиғи, тиббий таъминоти ҳамда сақланиш шароитлари ўрганилди. Ташриф давомида маҳкумлар, жумладан A.T. билан ҳоли тарзда суҳбатлар ўтказилиб, унинг соғлиғига оид тиббий ҳужжатлар билан танишилди.

 

Маҳкум A.T. муассасада тиббий ёрдам кўрсатилишидан шикояти йўқлигини, мунтазам равишда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиб келинаётганини маълум қилди. У соғлиғидаги айрим ўзгаришлар аввалдан мавжуд бўлган касалликлар билан боғлиқлигини, ҳозирда эса тегишли тиббий ёрдам олаётганини қайд этди.

 

Шунингдек, A.T. муассасада ўз хоҳишига кўра меҳнатга жалб этилгани (ошхона ишлари билан шуғулланиши), қонунчиликда белгиланган вақтлардан ташқари ортиқча меҳнатга жалб этилмаётгани, иш шароитлари эса меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ эканини билдирди.

 

Озиқ-овқат таъминоти ва яшаш шароитлари бўйича ҳам эътирозлар билдирилмади. Маҳкумнинг сўзларига кўра, соғлиғидан келиб чиқиб, унга белгиланган норма асосида озиқ-овқат берилмоқда.

 

Ҳоли тарзда ўтказилган суҳбат давомида A.T. томонидан ҳеч қандай мурожаат ёки шикоят билдирилмаган.

 

Маълумот учун, Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 2025 йил ноябрь ва декабрь ойларида мазкур муассасага амалга оширилган аввалги мониторинг ташрифлари чоғида ҳам A.T. томонидан мурожаатлар келиб тушмаган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"