1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шольц ядро таҳдидларига кескин муносабат билдирди

Германия канцлери дунёни катта ҳалокатдан огоҳлантирган.

Шольц ядро таҳдидларига кескин муносабат билдирди

 

Ядро қуролини қўллаш мутлақо мумкин эмас. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц Прагадаги Евроиттифоқнинг норасмий саммити якунида маълум қилди.

 

У Россия томонидан келаётган ядро таҳдидини барча биргаликда тўхтатиши лозимлигини, акс ҳолда бутун дунё катта хавф остида қолишини таъкидлаган. Канцлернинг сўзларига кўра,  саммитнинг барча иштирокчилари Украинага сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни тасдиқлаган.

 

Шу билан бирга Шольц Европа давлатлари, жумладан, Германия ҳам Украина шарқида ўтказилган “референдумлар”ни тан олмаслигини қайд этган.

 

Аввалроқ Германия канцлери Украинага немис танклари берилмаслиги сабабини очиқлаганди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика