Ўзбекистон

Сидней пляжидаги ҳужумда камида 11 киши ҳалок бўлди

Австралия полицияси ҳужум оқибатида 12 киши яраланганини маълум қилди.

Сидней пляжидаги ҳужумда камида 11 киши ҳалок бўлди

 


Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган пляжда содир этилган ҳужум оқибатида камида 11 нафар киши ҳалок бўлди, яна 12 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда Австралия полицияси расмий маълумот берди. Ҳодиса жамоат жойида содир бўлгани сабабли ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.


Полиция маълумотига кўра, ҳужумни уюштирган шахслар сони аниқ эмас. Улардан бири ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан отишма чоғида ҳалок бўлган, иккинчиси эса яраланган ҳолда қўлга олинган. Қолган эҳтимолий гумонланувчиларни аниқлаш бўйича тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.


Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳужумчилардан бирини оддий фуқаро қуролсизлантиргани акс этган. Кадрларда у машиналар орасида яширинган ҳолда қуролли шахсга орқадан яқинлашиб, унинг қуролини тортиб олганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат бўйича полиция қўшимча маълумот бериши кутилмоқда.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"