Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплексида 7 килограмм вазнли қиз чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг айтишича, чақалоқ кесарча кесиш амалиёти орқали олинган. Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиғи яхши.
Таъкидланишича, у туғруқ бўлимида туғилган энг вазни катта чақалоқ. Боланинг онаси 24 ёшли аёл. Бу унинг биринчи фарзанди.


