1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда ота 100 млн сўмдан ошиқ алимент тўлади

Шу тариқа унинг ижро ҳужжати тамомланган.

Сирдарёда ота 100 млн сўмдан ошиқ алимент тўлади

Сардобалик ота фарзандига 100 млн. сўмдан ошиқ алимент пулини олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, қарздор У.О.дан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги суд қарори бўйича ижро ҳаракатлари Мажбурий ижро бюросининг Сардоба туман бўлими томонидан олиб борилган.

 

Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тушунтириш ишлари натижасида қарздор ота фарзандига 103 млн сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

 

Шу боис, тарафларнинг келишуви ва ундирувчининг аризасига биноан мазкур ижро ҳужжатининг ижроси тамомланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика