Тошкент шаҳрида 16 январь куни 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев ҳамда “Taftish.uz” ходимлари — 1992 йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000 йилда туғилган Сардор Хамидов, 2006 йилда туғилган Маржона Эшқувватова ҳамда 1998 йилда туғилган Дилшод Нишонов товламачилик ва фирибгарликда гумон қилиниб, процессуал тартибда қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ва 168-моддаси (Фирибгарлик) билан кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Ҳозирда уларнинг жиноятларга алоқадорлиги бўйича, шунингдек, Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) ва 244/6-моддаси (Ёлғон ахборот тарқатиш) билан боғлиқ ҳолатлар текширилмоқда.


