1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Татаристонда сайр қилувчи қайиқ чўкиб кетди

30 дан ортиқ йўловчи қутқариб олинган.

Татаристонда сайр қилувчи қайиқ чўкиб кетди

 

«Дастлабки маълумотларга кўра, 10 июль куни тушдан кейин Аракчино яқинидаги Волга дарёсида сайр қилувчи қайиқ чўкиб кетди. Йўловчилар зудлик билан қайиқлар ёрдамида қутқариб олинди», — дейилади Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Марказий туманлараро тергов бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

 

Терговчилар ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатган.

 

Бошқарманинг аниқлик киритишича, кемадан қутқарилган 34 нафар йўловчининг барчаси соғлом, улар қирғоққа олиб чиқилган. Ҳозирда ғаввослар чўкиб кетган кемани текширмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика