Жамият

“TikTok” ижтимоий тармоғида пичоқ кўтариб видеога тушган тасвирни тарқатган мактаб ўқувчиси жаримага тортилди

Видеодаги 17 ёшли  ўсмир З.Н. Олмазор туманидаги умумтаълим мактаби битирувчиси экани аниқланди.

“TikTok” ижтимоий тармоғида пичоқ кўтариб видеога тушган тасвирни тарқатган мактаб ўқувчиси жаримага тортилди

 

“TikTok” ижтимоий тармоғида мактаб кийимидаги вояга етмаган бола турар-жой яқинида пичоқ кўтариб юргани  тасвирланган видео тарқалди.  

 

Видеодаги 17 ёшли  ўсмир З.Н. Олмазор туманидаги умумтаълим мактаби битирувчиси экани аниқланди. У таълим оладиган  мактаб  маъмурияти ҳам юқоридаги постга эътибор қаратган.

 

Ўсмирнинг отаси Тожикистон Республикасида туғилган  44 ёшли А.Н. суҳбатга чақирилганда вақти йўқлигини рўкач қилиб, мактабга қариндошини жўнатган.

 

Бу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми бўйича баённома расмийлаштирилди. Фуқаро БҲМнинг 2 баравари миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, ҳолат тўғрисида маълумот Олмазор тумани вояга етмаганлар масалалари бўйича идоралараро комиссияга жўнатилди.

 

Мактаб маъмурияти томонидан Олмазор тумани ИИО ФМБ инспектор-психологи иштирокида ўсмир ва унинг яқинлари билан профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда  мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан мактаб биносига пичоқ ва бошқа хавфли буюмларни олиб келиш мумкин эмаслиги тўғрисида суҳбат ўтказилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қашқадарёда йигит ва қизнинг ЙПҲ ходими формасини кийиб, “TikTok” платформасига жойлаштирганлар жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"