Жаҳон

То Лам Вьетнамнинг янги президенти бўлди

66 ёшли генерал-майор Вьетнам тарихидаги 13-Президентдир.

То Лам Вьетнамнинг янги президенти бўлди

Вьетнам Миллий мажлиси (бир палатали парламент) чоршанба куни Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси То Ламни мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. Бу ҳақда VNA агентлиги маълум қилди. 

 

То Ламни Вьетнам президенти этиб сайлаш тўғрисидаги резолюцияни йиғилишда қатнашган Миллий мажлиснинг 473 депутатидан 472 нафари қўллаб-қувватлади.

 

Сиёсатчининг мамлакат президенти лавозимига номзоди Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси томонидан 16-18 май кунлари Ханойда бўлиб ўтган навбатдаги пленумда маъқулланди.

 

21 май куни Миллий мажлис генерал То Ламни Вьетнам президенти этиб сайланиши учун жамоат хавфсизлиги вазири лавозимидан озод қилди.

 

Жорий йилнинг март ойида Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий мажлисининг тасдиқланган қарорига мувофиқ, Во Ван Тхуонг мамлакат президенти лавозимидан озод этилганидан кейин давлат раҳбари лавозими бўш қолган эди.

 

Маълумот ўрнида: То Лам 1957 йил 10 июлда Вьетнам шимолидаги Хинген провинциясида туғилган. 1974 йилда давлат хавфсизлик органлари хизматига кирган. У 1979 йилда Марказий жамоат хавфсизлиги мактабини (ҳозирги Халқ хавфсизлиги академияси) тугатгандан сўнг ўз фаолиятини Ички ишлар вазирлигининг Сиёсий хавфсизлик биринчи бош бошқармасида бошлаган. Ўтган йиллар давомида давлат хавфсизлик органлари тузилмасида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2009 йилда генерал-майор унвони билан Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг биринчи бош хавфсизлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

 

2010 йил августида жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари бўлди, 2016 йил апрелида эса вазир лавозимини эгаллади. 2019 йил бошида армия генерали унвони билан тақдирланди. Шу тариқа То Лам Вьетнам давлат хавфсизлик идоралари тарихида ушбу олий ҳарбий унвонга эга бўлган тўртинчи шахс бўлди.

 

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.