Жаҳон

“Топшириғим асосида йиғилиш ўтказди” — Рамзан Қодиров ўғли Адам билан боғлиқ ҳолат юзасидан видео эълон қилди

Видеода Адам Чеченистон хавфсизлик кучлари раҳбарияти билан йиғилиш ўтказаётгани тасвирланган.

“Топшириғим асосида йиғилиш ўтказди” — Рамзан Қодиров ўғли Адам билан боғлиқ ҳолат юзасидан видео эълон қилди

 

 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўғли Адам Қодировнинг Грознийда содир бўлган авариядан кейинги ҳолати бўйича видео эълон қилди. Видео Телеграм-каналида 17 январь куни жойлаштирилган бўлиб, унда Адам Чеченистон хавфсизлик кучлари раҳбарияти билан йиғилиш ўтказаётганини кўрсатади.

 

Қодировнинг постида айтилишича, “Чеченистон раҳбари ёрдамчиси, Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби Адам Қодиров менинг топшириғим асосида республика куч тузилмалари қўмондонлари билан йиғилиш ўтказди. Кун тартибида сайловларга тайёргарлик, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, экстремизмга қарши кураш ва махсус ҳарбий операция зоналарида фаолият масалалари муҳокама қилинди.”

 

Маълум бўлишича, 18 ёшли Адам авариядан кейин Грозний шаҳридаги Республика шифохонасига олиб келинган ва реанимация бўлимига ётқизилган. ЙТҲ Қодиров кортежи юқори тезликда ҳаракатланаётганда содир бўлган ва бир неча киши жароҳат олган. Ҳодиса туфайли шифохонага олиб борувчи айрим йўллар вақтинча ёпилган.

 

Адам Қодиров Чеченистон раҳбарининг фаолиятида муҳим шахс бўлиб, республика хавфсизлик кенгаши котиби, Ички ишлар вазирлиги куратори ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш фонди координатори сифатида ишлайди. Шунингдек, у “Чеченистон қаҳрамони”, «Қодиров» ордени ва бир нечта бошқа мукофотларга сазовор бўлган.

custom img

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Доналд Трамп АҚШ президенти бўлгандан буён 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган.

custom img

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

custom img

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

custom img

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Исроил ҳарбийлари Байрутдаги меҳмонхонада эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"