1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент аэропортида “учирадиган” сақичлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент аэропортида “учирадиган” сақичлар тўхтатиб қолинди

Тошкент халқаро аэропортида таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган сақичлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида “Тошкент-АЭРОИБК ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 15 июль куни 23:00 ларда чегара-божхона пости ходимлари томонидан Франкфурт — Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Қозоғистон Республикаси фуқаросига тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилган.

 

Унинг сумкасидан божхона назоратига тегишли тартибда тақдим этилмаган, таркибида каннабис мойи мавжуд бўлган жами 3 дона CANNABIS CHEWING GUM, 3 дона CANNABIS CHEWING GUMS CBD ҳамда 3 дона CANNABIS CHEWING GUMS CBD номли сақичлар борлиги аниқланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика